Шольц Евроиттифоқни ислоҳотларга чорламоқда
ГФР канцлери Олаф Шольц Евроиттифоқни ислоҳ қилишга, шунингдек, ташқи сиёсатда ихтисослашган кўпчилликка таянган консенсус тамойилини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Ҳозирда ташқи сиёсат бўйича қарор қабул қилинаётганда ЕИ Кенгаши консенсус асосида қарор қабул қилмоқда, яъни қарор ҳар бир аъзо мамлакат томонидан маъқулланиши керак.
"Бундан ташқари, ЕИ янги аъзоларни қабул қилинишига тайёрланиши керак. Бу дегани, биз ички тузилмамизни ва тартибларни ислоҳ қилишимиз зарур. Шу боис мен ташқи сиёсатда қарор қабул қилишда ихтисослашган кўпчилик тамойилидан фойдаланиш тарафдориман", - деди Шольц бундестагда чиқишида.
Унинг таъкидлашича, бу Евроиттифоқни янги аъзоларни қабул қилишда янада қайишқоқ бўлишга ҳамда ЕИ доирасида демократиянинг мустаҳкамланишига олиб келади.
Шольц иттифоқни кенгайтириш масаласи бўйича ЕИ сиёсатига тўхтаталар экан, Украинанинг Европа ҳамжамиятига интеграцияси тезроқ бошланишига ҳамда Албания ва Шимолий Македонияни қабул қилиш бўйича музокараларга старт берилишига умид билдирди.