Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
Польшада ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир медаль қўшилди.
Польшанинг Познань шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги куни аёллар ўртасида 200 метр масофага каноэда жуфтлик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари - Шоҳсанам Шерзодова ҳамда Нилуфар Зокирова муваффақиятли иштирок этиб, маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Мазкур натижа Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иккинчи медали бўлди. Бундан аввал эркаклар ўртасида 200 метр масофага каноэда яккалик баҳсларида Артур Гулиев кумуш медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА