Шахс тарбияси, тил ва адабиёт
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиздаги биринчи нодавлат олий ўқув юрти ҳисобланган Қўқон университетида “Шахс маънавиятининг шаклланишида тил ва адабиётнинг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Россия, Италия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларнинг етакчи олимлари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш тадқиқотчиларни қамраб олган мазкур анжуманда тил, адабиёт, маънавият ва маданиятнинг ўзаро узвий боғлиқлиги, шунингдек, ёш авлод тарбиясида уларнинг тутган ўрни юзасидан долзарб маърузалар тингланди.
Aнжуман давомида иштирокчилар ўзаро илмий тажриба алмашиш, янги илмий ғояларни илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар.
[gallery-23721]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА