Шахматчилар ва ўқитувчиларнинг тақдирланиши, пенсия хизматларининг рақамлаштирилиши ҳамда Осиё ўйинларидаги ғалабалар – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан шахмат ва парашахмат терма жамоаси аъзолари ҳамда таълим-тарбия тизими ходимларининг тақдирлангани, Ғузор туманидаги мактабда ўқувчилар заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, шунингдек, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан пенсия таъминотига оид хизматларнинг интерактив ва проактив шаклга ўткзилиши, Японияда давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида оғир атлетикачимиз Акбар Жўраевнинг жаҳон рекордини янгилаб олтин медални қўлга киритгани, шунингдек, Хитойдаги халқаро турнирда боксчи ёшларимизнинг муваффақиятли иштирок этгани ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА