Шахматчилар Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқандда ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчилари учун дам олиш куни ҳам мазмунли ташкил этилди. Олимпиада дастурига мувофиқ, меҳмонлар ва шахматчилар учун Самарқанднинг тарихий-маданий обидаларига саёҳатлар уюштирилди.
Жумладан, шахматчилар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом оламида беқиёс аҳамиятга эга бўлган асарлари билан яқиндан танишди.
Меҳмонларга мажмуанинг тарихи, меъморий ўзига хослиги, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.
Самарқанднинг бой тарихи ва бетакрор меъморий муҳити хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Саёҳат давомида иштирокчилар тарихий обидаларни томоша қилиш баробарида, юртимизнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
[gallery-31572]
Шу тариқа, спорт мусобақасидаги шиддатли баҳслар оралиғида ташкил этилган маданий дастур олимпиада иштирокчилари учун мазмунли ҳордиқ ва янги таассуротлар манбаига айланди.
Бугун, 23 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида еттинчи тур баҳслари ўтказилади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА