Шахмат-шашка баҳси: муносиблар рағбатлантирилди
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
Жиззах шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбир “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бўлими бошқаруви ва вилоят “Ногиронлар” жамияти ҳамкорлигида ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан жорий йил 30 ноябридан 30 декабрига қадар республикамизда “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш белгиланган. Унда маданий, хайрия тадбирлари, учрашувлар, кўргазмалар, спорт мусобақалари ташкил этиш, муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни зарур протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари (ногиронлар аравачалари, эшитиш мосламалари, ҳасса, қўлтиқтаёқ ва бошқалар) билан таъминлаш вазифалари белгиланган.
[gallery-9819]
Тадбирда ҳукуматимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга қаратилаётган алоҳида эътибор, амалга оширилаётган ишлар, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўз борди
Шахмат ва шашка мусобақаларида иштирокчилар истеъдодини намойиш қилди ва имкониятларини синовдан ўтказди.
Мусобақа якунида ғолиблар ва иштирокчилар рағбатлантирилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА