Шахмат олимпиадаси: Абдусатторов бугун Каруана, Синдоров Со билан “жанг” қилади
Хабар берганимиздек, бугун Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 9-тур баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий жамоалари АҚШ ва Ҳиндистон жамоаларига қарши дона суради.
Терма жамоаларнинг бош мураббийлари томонидан белгиланган танловга кўра, Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси аъзоларидан Нодирбек Абдусатторов биринчи тахтада оқ доналарда Фабиано Каруана билан, Жавоҳир Синдоров қора доналарда Уэсли Со билан, Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда Ҳанс Моке Ниеманн билан, Муҳиддин Мадаминов қора доналарда Левон Аронян билан куч синашади.


Шунингдек, Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси аъзоларидан Афруза Ҳамдамова Ҳумпй Конеруга, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Дешмух Дивяга, Нилуфархон Имомқўзиева Агравал Вантикага ҳамда Гулдона Каримова Шри Савитҳага қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, шахмат олимпиадасида баҳс олиб бораётган қолган жамоаларнинг аъзолари ҳам кимларга қарши кураш олиб бориши маълум бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА