Шарқий ҳарбий округда истиқлол байрами
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” ғояси асосида ташкил этилган тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов, қўмондон ўринбосарлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар хизматчилари иштирок этди.
[gallery-31176]
Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий ва профессионал Қуролли Кучларни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада эришилаётган натижалар ҳақида сўз юритилди.
Тантанали маросимда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан берилган давлат мукофотлари топширилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари, навбатдаги ҳарбий унвонлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир санъаткорлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди. Ватан, истиқлол ва она юртга муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА