Шамсиддин Воҳидов Осиё чемпиони
Жорий йилнинг 20-30 май кунлари шахмат бўйича Торнело онлайн платформасида ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз муносиб иштирок этди.

Қитъамизнинг 15 мамлакатидан 82 нафар шахматчи иштирок этган чемпионатда ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов энг яхши натижа қайд этган ҳолда Осиё чемпионига айланди. Шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдоров каби спортчиларимиз 5- ҳамда 7-ўриндан жой олди.

ЎзА