Сербияда Озарбайжон элчиси ҳибсга олинди
Озарбайжоннинг Сербия, Черногория ҳамда Босния ва Герцеговинадаги элчиси Элдор Гасанов катта миқдордаги пулни ўзлаштириш ва бюджет маблағларини талон-тарож қилишда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Озарбайжоннинг Сербия, Черногория ҳамда Босния ва Герцеговинадаги элчиси Элдор Гасанов катта миқдордаги пулни ўзлаштириш ва бюджет маблағларини талон-тарож қилишда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Бу хабарни Озарбайжон давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати тарқатган.
"У бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш, пулларни ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликлар бўйича айбланмоқда. Элдор Гасанов тергов давомида гумонланувчи сифатида ушланган. Жамоатчиликка тергов ишларининг бориши ҳақида қўшимча маълумот берилади", - дейилади Озарбайжон ДХХ матбуот хизмати маълумотида.