Сенатор маҳалла аҳлига янги трансформатор ўрнатиб берди
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Нелоба” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан бери янги трансформаторга эҳтиёжи борлиги тўғрисида турли жойларга қайта-қайта мурожаат қилиб келарди. Аммо, ҳозирга қадар ечим топмаганди.

Маҳалла аҳлининг ушбу муаммосини Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси А. Сангинов ўрганиш мақсадида 12 та хўжаликда истиқомат қилувчи аҳоли билан суҳбатлашди. Шунда маҳалла аҳолисига 7 дона бетон устун ҳамда 160 КВтлик трансформаторни кучланиши каттароқ бўлганига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.
Сенатор маҳалла аҳлига 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатиб берди. Шунингдек, аҳолини узлуксиз электр токи билан таъминлаш учун Дўстлик ва Теракзор маҳаллаларига ҳам 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.