Семинар: узумчиликда халқаро тажриба
Бухоро давлат университетида қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи хорижий олимлар иштирокида илмий семинар ўтказилди.
Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев, Австрия, Германия, Венгрия, Германиялик мутахассислар иштирок этди.
Ташриф аввалида БухДУ ректори О.Ҳамидов меҳмонлар билан учрашди. Семинарда “Агротуризмни ривожлантиришда вино ишлаб чиқарувчиларнинг роли”, “Қишлоқ хўжалиги экинларнинг мониторинги”, “Узумзор дизайни, асосий қадамлар”, “Олтингугурт диоксиди ва вино таркибидаги биоген амин миқдори ўртасидаги боғлиқлик”, “Узум кўчатларни етиштиришда Венгрия технологияси”, “Узумчиликни ривожлантиришда механизация ва автоматизация роли” мавзуларида маърузалар тингланди.
[gallery-4089]
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА