“Сектор раҳбарлари кубоги” ғолиблари
Сирдарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанимиз!” шиори остида “Сектор раҳбарлари кубоги” учун танлов ва мусобақалар ташкил этилди.
Танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида 10 минг нафарга яқин ёш қатнашди. Қизғин, шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, “Биринчи сектор раҳбари кубоги” учун “Зукко китобхон” танловида Сайхунобод туманининг “Гулбулоқ”, “Иккинчи сектор раҳбари кубоги” учун ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида Гулистон шаҳрининг “Навбаҳор”, “Учинчи сектор раҳбари кубоги” учун “Киберспорт” мусобақасида Гулистон туманининг “Намуна” , "Тўртинчи сектор раҳбари кубоги” учун ўтказилган енгил атлетика мусобақасида Боёвут туманинг “Фарҳод” МФЙ жамоалари ғолибликни қўлга киритди.
[gallery-19851]
Ғолиб ва иштирокчиларни вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, секторлар раҳбарлари қутлаб, уларга кубок, диплом, эсдалик совғалари тақдим этди.
Ғулом Примов,
Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат),
ЎзА мухбирлари