Сектор раҳбарлари Каттақўрғонда жам бўлди
Самарқанд вилояти туман ва шаҳарлар сектор раҳбарлари Каттақўрғон туманида секторлар штаби фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган вилоят амалий семинарида қатнашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинар қатнашчилари дастлаб Каттақўрғон тумани секторларида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Насриддинов туман секторларининг фаолияти, ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудга инвестиция киритиш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича штаблар томонидан олиб борилаётган ишлар, шу борада тўпланган тажрибалар, эришилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.
Янги ва замонавий қишлоқ хўжалик техникалари, шунингдек, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.

Семинар қатнашилари секторлар штаблари фаолияти, бу масканларда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА