Сайёрамизда магнит бўрони бошланди
Ўтган тунда Ернинг магнитосферасида магнит бўрони бошланди, унинг кучи аста-секин ортиб боради ва ўртача даражага етади.
Бундай вазиятда Ерга етиб келган Қуёш плазмаси булути космик йўлдошларга радиация босимини кучайтиради, Ер юзасидаги магнит майдони тебранишига таъсир қилади. Магнитосферадаги ўзгаришларни шимолий қутб ёғдусида ҳам кўриш мумкин. Магнит бўрони пайтида қутб ёғдусини 60-70 даража кенгликларда кўриш мумкин.
Қуёшдаги чақнаш 9 октябрда кузатилган эди. У ўртача даражада чақнаш бўлган. Ерга етиб келиши учун уч кун керак бўлди.