Сайёр қабулда муаммолар ҳал этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, Президент Халқ қабулхонасининг вилоят бўлими раҳбари ҳамда вилоят, шаҳар ва туман секторлар раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-21694]
Сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган саломатлик, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, ер ва уй-жой, бизнес юритиш, кредит олиш каби масалалардаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш тегишли идоралар вакилларига юклатилди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу каби учрашувлар фуқароларнинг давлатга ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА