Сайловларда фарғоналиклар фаол иштирок этмоқда
Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам соат 8:00 дан овоз бериш ишлари бошланди.
Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам соат 8:00 дан овоз бериш ишлари бошланди.
– Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилди, – дейди вилоят сайлов комиссиясининг раиси Эркинжон Нуралиев. – Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 17, вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60, туман, шаҳар кенгашига 567 та сайлов округлари ҳамда 1 минг 51 та ягона сайлов участкаси тузилган. Вилоятимизда 2 миллион 333 минг 14 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, бугун ўз конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқармоқда.
Янги Сайлов кодексида асосида ташкил этилаётган сайловларда фарғоналиклар ҳам ўзларининг фаоллигини кўрсатишмоқда.Фарғона туманидаги 31-мактабда жойлашган 857-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан бошлаб сайловчилар билан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Участка сайлов комиссияси раиси Салимжон Назиров овоз бериш бошланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг қишлоқнинг ёши улуғ инсонлар овоз беришни бошлаб беришди.

“Қўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мазкур участкада 1 минг 944 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов участкасида сайловларни юқори савияда ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, сайлов участкалари белгиланган талаблар асосида жиҳозланди.Овоз берувчилар учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд.
Сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, журналистлар учун алоҳида жой ажратилган.Меҳнат фахрийси Холматжон Мутаровнинг айтишича, чегарадош қишлоқ аҳолиси ҳам сайловларда ўзларини муносиб топган номзодлари учун овоз бериб, фаол қатнашмоқда.