Сайловчилар муддатидан олдин овоз бермоқда
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имконияти бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи, овоз бериш муддати ва тартиб-таомиллари алоҳида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имконияти бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи, овоз бериш муддати ва тартиб-таомиллари алоҳида белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, 12 декабрдан Сурхондарё вилоятида ҳам сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши бошланди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари жанубдаги воҳада ҳам жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилди. Мавжуд 785 сайлов участкасида сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун қулай шароит яратилди.
Термиз шаҳридаги 216-сайлов участкасида “Шодлик“ маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган 2 минг 169 сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Муддатидан олдин овоз бериш бошланган дастлабки кунда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган 2 сайловчи Конституциямизда белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқидан фойдаланди.
– Акам Туркманистонда яшайди, – дейди Хуршида Турсунова. – Келгуси ҳафтада ўғлим билан акамникига меҳмонга кетаяпмиз. Шу сабаб 22 декабрь куни овоз беришда қатнаша олмаймиз. Ўзимиз яшайдиган маҳалладаги сайлов участкасига келиб, комиссия аъзоларига ариза билан мурожаат қилиб, танлаган номзодимга овоз бердим.

Таниқли ёш рассом Машҳура Назарова эса сайлов куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. У ҳам мазкур сайлов участкасига келиб, ўз хоҳиш-иродасини билдирди.
– Участка сайлов комиссиясига мурожаат этган эдим, улар муддатидан олдин овоз беришим учун барча қулайликларни яратиб берди. Менга маъқул бўлган номзодга овоз бердим, – дейди М.Назарова.
Муддатидан олдин овоз берган сайловчиларнинг бюллетенлари елимланган конвертларда сайлов участкаси комиссияси аъзолари ва сиёсий партиялар кузатувчилари иштирокида имзоланиб, муҳрланди, сайловчилар имзоси билан тасдиқлаб қўйилди.
Вилоятдаги сайлов участкаларида муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш жараёнида комиссия аъзолари фуқароларни сайлов қонунчилиги билан атрофлича таништириб, муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканини ҳам тушунтирган эди.
Маълумотларга кўра, муддатидан олдин овоз бериш бошланган илк кунда воҳа ҳудудидаги қатор ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам ўзлари танлаган номзодлар учун овоз бериб, хизмат сафарига йўл олган.