Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Марина Жабборованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. 11-умумтаълим мактабида ўтган учрашувда даставвал депутатликка номзод ва унинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилди.
Наманган шаҳридаги “Silk Granat” миллий ҳунармандчилик ва туризм маркази раҳбари, тадбиркор ва педагог Марина Жабборова айни пайтда юзга яқин аёлларни иш билан таъминлаган.
[gallery-19643]
Учрашувда номзоднинг ишончли вакили, Ахсикент археология парки директори Анвар Икром, “Меҳр-шафқат” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Шарифий, ЎзЛиДеП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Соҳиба Ғаффорова ва бошқалар 27 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод М. Жабборова мисолида тадбиркорларимизнинг юртимиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётидаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Худди шундай мазмундаги учрашувлар Наманган шаҳридаги Зарбдор ва Зиёкор маҳаллаларида ҳам ўтказилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА