Саховат ва кўмак тадбирлари давом этмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармалари эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ҳам мунтазам равишда маҳалла тизимида ташкил этилган “дафтар”ларда рўйхатда турган фуқароларни доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Яқинда туман сектор раҳбарлари эҳтиёжманд, қийналиб қолган оилалар хонадонида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Жумладан, тумандаги 5 нафар кам таьминланган фуқарога Қамаши туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 2 миллион 450 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА