Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида давлатлараро муносабатларни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди.
[gallery-5595]
Томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдиришди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати