Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳишам ас-Сувайлимни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув давомида элчининг 2017-2021 — йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Таъкидланганидек, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб борди.
Элчи, ўз навбатида, дипломатик фаолиятининг амалий қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.
ЎзА