Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳишам ас-Сувайлимни қабул қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Саудия томонининг юқори даражада иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
ЎзА