Сархумдондан фоторепортаж
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласида бугун кунда 6 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Бу ерда 45 та кўп қаватли уй, мактабгача таълим муассасаси ва хусусий мактаб бор. Ўндан ортиқ кичик бизнес корхонасида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда.
Яқинда бу ерда янги Маҳалла гузари қурилди. Ички йўллар, майдончалар обод қилиниб, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, болалар ўйингоҳи, ҳарбий ватанпарварлик майдончаси ташкил этилди. Шунингдек, маҳаллада "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчатлар экилиб, мўъжаз боғ барпо этилган.
[gallery-4781]
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА