Сархил мева, аввало, юртдошларимизга...
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган #bizsizuchundaladamiz шиори остидаги челленж давом этмоқда.
Эл бошига иш тушганда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган #bizsizuchundaladamiz шиори остидаги челленж давом этмоқда. Ҳамюртларимиз ушбу челленжда фаол иштирок этмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам илғор ва инновацион технологиялар асосида кўплаб иссиқхоналар фаолият юритиб, уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш ва баҳор мавсумида аҳоли дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Хусусан, Самарқанд туманида яшовчи Анвар Холкелдиев томонидан 1 гектар майдондаги иссиқхонада етиштирилаётган помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди.
– Бугун помидор терими, – дейди Анвар ака. – Иссиқхонамиз илғор технологиялар асосида ташкил этилган. Кўчатлар гидропоника усулида парвариш қилинмоқда. Бу ердаги барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган.
Айни кунларда бу ерда етиштирилган сабзавотлар туманимиздаги “Мусо хонкелди" МЧЖ томонидан ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси орқали сотилмоқда. Иссиқхона орқали оила аъзоларимизнинг доимий бандлиги таъминланган. Бугунги карантин даврида биз каби белгиланган қоидаларга амал қилиб, бошқа ҳудудларда ҳам тадбиркорлиги билан бозорларимизни тўкин қилаётган миришкорлар сафи тобора кенгаймоқда. Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган #bizsizuchundaladamiz шиори остидаги челленжда кўплаб томорқа эгаларининг саъй-ҳаракатларини кўриб, ўз ишимга бўлган иштиёқ янада ошмоқда.
ЎзА мухбири
А.МУСАЕВ
ёзиб олди