Сардобанинг кўп қаватли уйларидаги муаммолар бартараф этилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш давомида "Дўстлик" маҳалласи Кўкча кўчаси 22-14-сон ва Минор кўчаси 2-3-сон кўп қаватли уйларни ертўла қисмидан ўтган ичимлик суви қувурлари ҳаво ҳарорати пастлиги сабабли музлаганлиги махсус иситиш ускуналари ёрдамида эритилиб, ёрилган қувурлари таъмирланди.

Қолаверса, Кўкча кўчасидаги 16-18-кўп қаватли уйларда оқова сув қувурлари ҳам музлаши туфайли қувурлар тозаланиб, қайта ишга туширилди. Бундан ташқари 28-29-30-34-35-36-кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги ойналари таъмирланиб, иссиқлик сақланиши таъминланди.

Аҳоли хонадонларида ичимлик суви қувурлари ҳам сантехник ходимлари томонидан хатлов қилиниб, диспетчерлик хизмати мурожаатлари асосида бартараф этилди.
Ш.Суяров, ЎзА