Сардобада 63 та оила қайта тикланди
Айни кунда мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундиришга, балки ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳам қарздор П.Бекмуродовдан алимент қарздорлик ундириш керак эди.
Мазкур ундирув Сардоба туман бўлими фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг буйруғига кўра, амалга ошириш белгиланганди.

Ходимлар ижро ҳаракатларига киришгач, қарздор суд қарори билан таништирилиб, унга барча вужудга келувчи ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилади.
Қувонарлиси ажрим ёқасида турган юқоридаги оила вакиллари тушунтиришдан кейин ярашишга қарор қилди ва қайта тикланди.
Маълумот учун, жорий йилда туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ҳудудда 63 та оила яраштирилган.
Мафтуна Каримова, ЎзА