Санто-Доминго тунги клубида фожиа
Доминикан Республикаси пойтахтидаги “Жет Сет” номли тунги кўнгилочар масканда бино томи қулаб тушиши оқибатида 79 киши ҳалок бўлгани, 150 дан зиёд одами жароҳатлангани айтилмоқда. Бу ҳақда BBC ёзди.
Қурбонлар орасида маҳаллий губернатор ва Бейсбол лигаси собиқ ўйинчиси Октавио Дотель ҳам бор. 51 ёшли спортчи вайрона остидан олиб чиқилгач, касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Воқеа сешанба куни эрта тонг машҳур қўшиқчи Рубби Переснинг концертида юз берди. Артист ҳам йиқилган том остида қолган.
Ҳодиса жойида 400 га яқин қутқарувчи ҳамон жабрланганларни қидиряпти. Табиийки, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА