Сано яна ҳаво ҳужумига учради
Яманнинг Сано вилоятига амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида 44 киши ҳалок бўлди ва 40 нафар фуқаро жароҳатланган.
Таъкидланишича, зарбалар Санъо вилоятининг Бани-Ҳашиш туманидаги Аш-Шарийя қишлоғида жойлашган турар жойларга берилган.
Қурбонларнинг 21 нафари болалар, 10 нафари аёллар экани айтилмоқда. Жароҳатланганлар орасида саккиз нафар бола ва тўққиз нафар аёл бор. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳужумни қайси томон амалга оширгани ҳозирча маълум эмас.
Ф.Яхшибоева, ЎзА