Самарқанднинг энг машҳур кабоблари аниқланди
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати ўтказилган сайил доирасида “Кабоб” фестивали ташкил этилди.
Мазкур фестиваль Самарқанднинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган бўлиб, унда Самарқанд шаҳридаги ресторан ва кафелар вакиллари ўз маҳоратини намойиш этди. Фестиваль вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан ташкил этилди. 5 та йўналишда ўтказилган фестивалда етти жамоа ўзаро беллашди.
Ҳакамларнинг хулосасига кўра, фестивалда Shashlik.uz бренди остида фаолият кўрсатаётган кабобпазлар ғолибликни қўлга киритди. Shashlik.uz еабобпазлари томонидан 50 килограм қийма гўштдан 20 метрлик кабоб тайёрланди.
[gallery-6240]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат),Ўза