Самарқандлик Осиё чемпионлари тақдирланди
Cамарқанд вилоят ҳокимлигида бокс бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Шу йилнинг 5-15 июль кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган чемпионатда самарқандлик Севара Маматова, Сабрина Чакоманова ва Гулсевар Ғаниева олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлди.
Вилоят ҳокими Адиз Бобоев чемпионлар ва уларнинг ота-онаси, устозларини табриклаб, спортчиларга жаҳон чемпионатлари ва олимпиада ўйинларида муваффақият тилади. Спортчиларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.



Шунингдек, чемпионларни нуфузли мусобақага тайёрлаган мураббийлар – Фурқат Маматов, Миржалол Жабборов ҳамда Хуршид Турсунов ҳам рағбатлантирилди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири