Самарқандлик маданият ходимлари беш кун концерт бермоқда
Мустақиллик байрами му!носабати билан эълон қилинган беш кунлик дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Самарқанд вилояти маданият бошқармаси ва унинг туман, шаҳарлардаги бўлимлари бадиий дастурлар ташкил этди.
Хусусан, 31 августдан бошлаб Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар шаҳарчасидаги “Нурафшон” маданият саройи олдида, шунингдек, Алишер Навоий номли ҳамда “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғида, Қорасув массивида, Фарҳод ва Сўлим шаҳарчаларида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган концертлар, театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда.

– Бу тадбирларга вилоятимиздаги театрлар, бадиий жамоалар, таниқли хонандалар ва ёш ижрочиларни жганмиз, – дейди Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Муҳаммадиев. – Асосий мақсадимиз –юртдошларимизнинг дам олиш кунлари вақтларини мароқли ўтказишларига имконият яратиш, уларга байрам кайфияти улашишдир. Албатта, тадбирларни ташкил этишда карантин қоидаларига риоя этиш биринчи талаб сифатида белгиланган.

1-5 сентябрь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларида, маҳаллаларда кечки соатларда ана шундай концерт дастурлари намойиш этилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА