Самарқандда ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
2022 йил 10 октябрь куни соат 20:15 ларда Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Volкswagen" русумли транспорт воситаси уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур йўл транспорт ҳодисасида пиёда (К.Ш) оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА