Самарқандда қайси кўчалар ёпилди?
Янги йил арчаси ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 2020 йилнинг 22 декабридан 2021 йилнинг 5 январига қадар автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган:
- Қорасув массивидаги чорраҳадан Ифтихор кўчасигача;
- Амир Темур хиёбонидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ҳамда Кўксарой майдонида;
- Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Темирйўл вокзалига қадар бўлган қисмида;
- Туркистон кўчасининг Сартепа масканидан ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи олдидан ўтган 200 метр қисмида;
- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси чорраҳасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
- Кимёгарлар шаҳарчаси Дарғом кўчасининг 1-маданият ва дам олиш маркази олдидан ўтувчи қисмида;
- Сўлим шаҳарчаси Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
- Сўлим шаҳарчаси Алишер Навоий кўчасининг 2-маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
- Фарҳод шаҳарчасидаги “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада.
Мазкур фармойиш қабул қилиниши муносабати билан шаҳар жамоат транспортининг айрим йўналишларига вақтинча ўзгартиришлар киритилди.
Вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари, миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА