Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Вилоят ҳокими Э.Турдимов ва сектор раҳбарларининг Самарқанд шаҳрида ўтказаётган сайёр қабулида соат 12 га қадар 900 дан ортиқ мурожаат қайд этилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига вилоят аҳолисидан 68,8 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошган.
****
Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази эндоурология бўлимида илк бор 56 ёшли бемор буйрагидаги тош лазер ёрдамида, каминвазив жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги эндоскопик урология ва юқори технологиялар маркази шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилган амалиёт муваффақиятли чиқди. Энди бундай операцияларни маҳаллий мутахассисларнинг ўзлари амал оширади.
****

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида Туркиядаги ТРТ телеканали ижодкорлари “Руминиядан Туркистонгача” халқ тароналари кўрсатувини суратга олди. Кўрсатувда самарқандлик ва туркиялик санъаткорлар иштирок этиб, миллий қуй-қўшиқлар ижро этди. Кўрсатув ижодкорларининг маълум қилишича, 13 бўлимдан иборат дастурнинг 6-7-бўлимлари Тошкент ва Самарқанд шаҳрида суратга олинди.
****
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши Қўшработ тумани Чиммос маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Alihan Organic Agro LLC” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019-2024 йилларда 3,1 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Шу муносабат билан инвестор, Туркия Республикаси фуқароси Али Бакланга Самарқанднинг фахрий фуқароси мақоми бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири