Самарқанд вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар бўлади
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасида вилоят ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозими ҳам киритилган.
Шунингдек, ўринбосар учун бир нафар котибият мудири штати ҳам ажратилган.
Айни пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимнинг 9 нафар ўринбосари фаолият олиб бормоқда.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА