Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори ўзгарди
Самарқанд давлат чет тиллар институтида вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Тўхтаев иштирокида ўтказилган йиғилишда институт ректори Б.Холиқов вазифасидан озод этилгани маълум қилинди. Б.Холиқов 2024 йил июнь ойидан буён институтга раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Институт ректори вазифасини вақтинча бажариш институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Умид Жуманазаров зиммасига юкланди.
Йиғилишда институтда таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотлар қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА