Самарқанддаги мактаблар дезинфекция қилинмоқда
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида узайтирилган таътил кунлари эълон қилинди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда барча умумтаълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят, туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, вилоят дезинфекция станцияси билан ҳамкорликда 1237 умумтаълим мактаби, 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 9 та махсус мактаб-интернат ҳамда 2 та Меҳрибонлик уйида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.