Пайариқ тумани ҳокими карантинга олинган эди...
Биз Д.Мусинов билан боғланганимизда белгиланган карантин қоидаларига ҳар бир фуқаро, жумладан ҳокимлар ҳам риоя қилиши шартлигини таъкидлади
Аввал хабар берганимиздек, Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов жорий йилнинг март ойида Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турган пайтда мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинган ва ҳоким ҳам юртимизга келганидан сўнг карантинга олинган эди.
Карантин муддати якунланиб, тиббиёт ходимларининг тегишли хулосасини олган Д.Мусинов бугун иш фаолиятини бошлагани ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Биз Д.Мусинов билан боғланганимизда белгиланган карантин қоидаларига ҳар бир фуқаро, жумладан ҳокимлар ҳам риоя қилиши шартлигини таъкидлади.