Самарқандда шифокорлар тўғноғич ютган бола саломатлигини сақлаб қолди
Самарқанддаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Ургут туманидаги оилалардан бири 11 ойлик фарзандининг оёғидаги нуқсони туфайли мурожаат қилди.
Самарқанддаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Ургут туманидаги оилалардан бири 11 ойлик фарзандининг оёғидаги нуқсони туфайли мурожаат қилди.
– Марказ мутахассислари неварамни тўлиқ текширувдан ўтказди - керакли таҳлиллар олинди, ретгент қилишди, – дейди Муҳсина Азимова. – Эртаси куни шифокор телефонимизга қўнғироқ қилиб, шошилинч чақиртирди. Борсак, неварамнинг ошқозонида тўғноғич борлиги аниқланганини айтишди. Тўғриси, бу гапга ишонолмай қўрқиб кетдик. Шифокор Беҳзод Эранов дарҳол зарур кўрсатмаларни бериб, неварамни турли нохуш ҳолатлардан қутқариб қолди.
– Болада туғма сон суяги чиқиши ташхиси қўйилгач, уни тўлиқ текширтиришга қарор қилдик, – дейди Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Беҳзод Эранов. - Рентген натижаларида боланинг ошқозонида тўғноғич мавжудлиги кўринди. Энг ёмони, у очиқ ҳолда эди. Бола ошқозонидаги тўғноғич жарроҳлик амалиётисиз олиб ташланди. Айни пайтда боланинг саломатлиги яхши.