Самарқандда OʻzLiDePнинг тарғибот тадбири ўтказилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (OʻzLiDeP) Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида янги форматдаги тарғибот тадбири уюштирилди.

Тадбирда тадбиркорлар, депутатлар, партия фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови арафасида турибди, – деди OʻzLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши раиси Шерали Йўлдошев. – Биз бугун “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак” деган ғоя билан сиёсат саҳнасига чиқяпмиз. Янги беш йилликда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш тарафдоримиз. Тарғибот тадбирида самарқандлик таниқли тадбиркорлар ва зиёлилар сўзга чиқиб, OʻzLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.
Расмиятчиликдан ҳоли тарзда, очиқ майдонда ўтказилган тадбирда таниқли хонандалар, элимиз ардоғидаги санъаткорлар ҳам иштирок этиб, иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.