Самарқандда байрам сайиллари бошланди
Ўқитувчи ва мураббийлар куни бу йил мамлакатимизда ўзгача нишонланмоқда.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни бу йил мамлакатимизда ўзгача нишонланмоқда.
Бу йил байрам тадбирлари ҳам шунчаки йиғилиш ва тантанали маросимдан иборат бўлиб қолмай, жойларда кенг халқ оммаси иштирокида, сайил тарзида ҳам нишонланмоқда.
Бугун Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ҳам байрам сайиллари эрта тонгдан бошланди.
Вилоятдаги таълим муассасалари томонидан касб ва мутахассисликлар кўргазмалари, мусиқа ва санъат, спорт мактаблари ўқувчилари томонидан маданий ва спорт дастурлари намойиш этилмоқда.
Сайилда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳам иштирок этиб, қатнашчиларни байрам билан табриклади. Ўқитувчи, талаба ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.







