Самарқандда 35 нафар фуқаро карантиндан чиқди
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда. Бугун – 30 март куни 35 нафар фуқарода 14 кунлик карантин назорати тугади. Улар лаборатория тест синовларидан қайта ўтказилганда тест натижалари манфий жавобни кўрсатди. Бу фуқаролар стационар шароитдан уй шароитига ўтказилиб, яна 10 кунлик кузатувда бўлади.
Бугунги кунга қадар вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Шунингдек, эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.