Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси онлайн форматда бошланди
Бугун – 21 август куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўтказилмоқда.
Бугун – 21 август куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўтказилмоқда.
ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда ташкил этилган сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У.Иноятов ва депутатлар, Самарқанддан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари қатнашмоқда.
Сессияда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳлига мурожаати тўғрисидаги;
- вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда 2020 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисидаги;
- вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисидаги;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги Кенгаш сўрови юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг ахбороти тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.