Самарқанд ва Тошкентда маркетинг бўйича мутахассисларнинг форуми ўтказилди
Хусусан, маркетинг воситаларидан қандай фойдаланиш кераклиги ва сотувлар ҳажмини қандай ошириш мумкинлиги ҳақида юртимизнинг машҳур экспертларининг бизнесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақидаги маърузалари барчада катта таъсурот қолдирди.
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Makon Marketing Forum -2019 биринчи миллий бизнес форуми бўлиб ўтди. OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, унда ўзбекистонлик малакали экспертлар, маркетинг соҳасида катта натижаларга эришган тадбиркорлар, ўз билим ва тажрибалари, инновацион ғоялари ҳақида фикр алмашибгина қолмай, ностандарт креатив ечимлар тўғрисида ҳикоя қилиб, ғояларни қандай амалга ошириш борасида қимматли маслаҳатлар беришди.
Хусусан, маркетинг воситаларидан қандай фойдаланиш кераклиги ва сотувлар ҳажмини қандай ошириш мумкинлиги ҳақида юртимизнинг машҳур экспертларининг бизнесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақидаги маърузалари барчада катта таъсурот қолдирди.
Форумнинг очилиш маросимида тадбирнинг бош ҳамкори Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, юртимизда тадбиркорлик соҳасида эришилаётган ютуқлар кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ эканлигини алоҳида қайд этди.

- Бугун юртимизда тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарли ҳол.Биз юртимизда муваффақиятга эришаётган тадбиркорлар кўпаяётганлигидан манфаатдормиз. Бизнинг партия бундан кейин ҳам барча соҳада тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, ва соҳани янада ривожлантириш борасида ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда давом этади.Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Тадбиркор бой бўлса, халқ бой бўлади,-деди А.Ҳайитов.
Сир эмаски, кейинги пайтда тадбиркорлар маркетинг - бизнес ривожи ва сотувларнинг самарадорлиги нафақат маҳсулотнинг ўзига, балки бозорда тўғри позиция танлашга, истеъмолчи билан мулоқотга ва маркетинг фаолиятининг бошқа кўплаб жиҳатларига боғлиқлигини тушуниб етмоқда. Айнан шу сабабли маркетинг бўйича мутахассисларга талаб ҳамма жойда юқори бўлмоқда.
Форум бир вақтда мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида, Тошкент ва Самарқандда ўтказилди.

