Самарқанд шаҳри оммавий дезинфекция қилинмоқда
Аввал хабар берганимиздек, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 13 майдан Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 13 майдан Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилган эди.
Бугун эса тегишли соҳаларни жалб этган ҳолда шаҳарда оммавий дезинфекция ишлари яна бошланди. Мазкур тадбир марказий кўчалар, хиёбонлар ва аҳоли гавжум бўладиган масканлар, турар жой мавзеларини ҳам қамраб олган.
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, дезинфекция ишларига биргина мазкур бошқарманинг ўзидан 30 нафар ходим ва 6 та махсус техника жалб қилинган.


Бундан ташқари, оммавий дезинфекция тадбирларида Миллий гвардия, ички ишлар, санитария-эпедимологик осойишталик марказларининг зарур техника ва воситалари, ходимлари қатнашмоқда.
Республика соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йил 14 май соат 23.00 ҳолатида Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар 219 нафарни ташкил этиб, уларнинг 129 нафари касалликдан тузалган. 1 нафар бемор вафот этган.