“Саломатлик” поезди Навоийда
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташаббуси билан йўлга чиққан “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди Навоий шаҳридаги Тинчлик локомотив депосида бўлди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташаббуси билан йўлга чиққан “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди Навоий шаҳридаги Тинчлик локомотив депосида бўлди.
Мазкур хайрли лойиҳа темир йўл транспорти ходимларининг саломатлигини таъминлаш, соғломлаштириш ҳамда уларининг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Тиббий тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳридаги марказий поликлиникасининг малакали шифокорлари вилоят ҳудудидаги барча темир йўл станцияларида меҳнат қилаётган 800 нафардан ортиқ ишчи-ходимларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.


“Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди кўрик ва лаборатория таҳлили учун зарур бўлган тиббий ускуналар, жиҳозлар ва бошқа керакли воситалар билан таъминланган.