Саҳна асаридан фойдаланиш ҳуқуқи
Маданият вазирлиги ва Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ҳамкорлигида саҳна асарларидан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда асарларни саҳналаштиришда ижодкорлар ва театрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди. Шунингдек, саҳна асарларидан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш, муаллифлар ва ижрочилар ҳуқуқларини таъминлаш, театрларда асарлардан фойдаланишда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйиш, асарлардан рухсатсиз ва бошқа шаклларда фойдаланишда келиб чиқадиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жавобгарлик ва низоларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида сўз борди.


Тадбир иштирокчилари билан келгусида муаллифлик ҳуқуқига риоя қилишда ҳамкорлик йўллари ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.
Мадина Насриева,
ЎзА