Садир Жапаров МДҲ давлатлари етакчиларини Глобал тоғ саммитига таклиф қилди
Президент Садир Жапаров Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларини 2027 йил октябрь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтадиган "Бишкек+25" Иккинчи глобал тоғ саммитида иштирок этишга таклиф қилди.
“AзерТАЖ” хабар беришича, бу ҳақда етакчи Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишида маълум қилган. Нутқи давомида у туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболи ва тоғли ҳудудларни ривожлантириш мавзусига алоҳида тўхталган.
Шунингдек, Ҳамдўстлик шафелигидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида 2028 йил 100 йиллиги нишонланадиган атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов юбилейига бағишланган қўшма тадбирлар ўтказиш таклифини илгари сурди.
Сўзи якунида Жапаров Қирғизистон бундан буён ҳам МДҲни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлади.
А.Маматов, ЎзА