Сўз хиёбонида сайр этинг
“Фан“ нашриёти тилимизнинг ўзига хос жиҳатларини тараннум этган “Сўз хиёбони“ китобини чоп этди.
Янги китоб
“Фан“ нашриёти тилимизнинг ўзига хос жиҳатларини тараннум этган “Сўз хиёбони“ китобини чоп этди.
Ўзбек тили – қудратли тил. Бир неча асрлик шонли тарихга эга тилимизнинг ўз нозикликлари, жилоси, залвори бор, дея таърифлашади тилшунос олимлар. Китобни мутолаа қилсангиз, ушбуларнинг нақадар тўғри эканлигини англайсиз
Ушбу китоб филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов томонидан нашрга тайёрланган, тарих фанлари доктори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев масъул муҳаррирлигида чоп этилган.
Китобда адибларнинг сўз таърифидаги фикр-мулоҳазалари, уларнинг бадиий сўз, асарлари тили тўғрисида адабиётшунос, тилшунос олимлар ёзган мақолалар жамланган. Мажмуа она тил қадри, адабий тилнинг тараққиёт босқичларида мумтоз ва замонавий адибларнинг тарихий хизматларини тасаввур қилишга ёрдам беради. Ёш филолог олимлар, бўлажак ижодкорлар, умуман, бадиий сўзга бефарқ бўлмаган барча китобхонлар учун мазкур китоб қизиқарли бўлиши табиий.